АсосийJamiyat

Ўзбекистон тарихий-маданий мероси тўпламларига оид ноёб китоблар кутубхоналарга, музейларга ва таълим муассасаларига топширилади

'Ўзбекистон тарихий-маданий мероси тўпламларига оид ноёб китоблар кутубхоналарга, музейларга ва таълим муассасаларига топширилади'ning rasmi

Бугун Тошкентда “Ўзбекистон маданий мероси дунё тўпламларида-2018” лойиҳаси доирасида “Йўл харитаси” халқаро форуми бўлиб ўтади.

Муҳим воқеалардан бири хорижий коллекцияларда сақланаётган Ўзбекистон тарихий-маданий тўпламларига бағишланган 1500 та ноёб китобнинг энг йирик кутубхоналарга, музейларга ва ўқув муассасаларига топшириш маросими бўлади.

2017 йилнинг ноябрь ойида ўтказилган форумда инсонпарварлик тадбирлари доирасида энг йирик хорижий ва республика кутубхоналари, музейлар ва таълим муассасаларига лойиҳа доирасида чоп этилган 4000 нусхада китоблар ва альбомларни олиш ҳуқуқини берувчи сертификатлар топширилган эди.

Ноёб китоблар 5-11 жилддан иборатдир. Мазкур нашрлар ҳақида с-legacy.uz/ сайтидан батафсил маълумот олишингиз мумкин.

    Бошқа янгиликлар