2014 йилнинг 1 июлидан эътиборан темирйўл чипталарини сотиш ва расмийлаштириш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг халқаро йўловчи поездлари билан ҳорижга чиқишлари фақат биометрик паспорт орқали амалга оширилади.
"Ўзбекистон темир йўллари" ДАТК тасарруфидаги "Ўзтемирйўлйўловчи" ОАЖ хабар беришича, темир йўл чипталарини сотиш шаҳобчаларида поезд жўнашидан 45 кун олдин 2014 йилнинг 15 майидан бошлаб чипталар фақат биометрик паспорт асосида сотилиши йўлга қўйилди.