1

Колумбия ва бразилиялик қўйлар ноодатий футбол учрашувини ўтказишди (ВИДЕО)

ДУНЁ 03.06.2014, 11:28
Колумбия ва бразилиялик қўйлар ноодатий футбол учрашувини ўтказишди (ВИДЕО)

Колумбиянинг Нобса шаҳрида колумбиялик ҳамда бразилиялик қўйлар жамоаси ўртасида ноодатий футбол учрашуви бўлиб ўтди.

Унда 3:4 ҳисобида колумбиялик жониворлар ғалаба қозонишди, деб ёзади Fox News

Ушбу учрашув Бразилияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати олдидан ўтказилди. Учрашув ташкилотчилари қўйларни икки терма жамоа либосларига кийинтириб қўйишди. 
Қайд этилишича, ҳайвонлар футбол ўйнашга ўргатилган. Колумбиялик мураббийларга бу учун икки ҳафта вақт кетди ҳалос. Тарихий учрашувни кузатиш учун эса 500 га яқин киши ташриф буюрди. 

Учрашув 50 дақиқа давом этиб, учрашув давомида қўйлар майдон марказида ўтларни еб тўхтаб қолган вазиятлар ҳам бўлди.  

Қизиқарли кечган учрашувда 4:3 ҳисобда Колумбия қўйлари ғалаба қозонди. Ҳал қилувчи голни Жеймс Родригес футболкасидаги қўй киритди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1