Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги фуқароларнинг 30 кунгача визасиз ўзаро келиб-кетишлари тўғрисидаги битим кучга кирди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Битим Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 9-10 март кунлари Тожикистонга ташрифи доирасида имзоланганди.
"Ўн тўққизинчи март куни Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукуматлари ўртасида имзоланган фуқароларнинг ўзаро келиб-кетишлари тўғрисидаги битим кучга кирди”, — дейилади Ўзбекистон ТИВ хабарида.
19 мартдан бошлаб Ўзбекистон ва Тожикистон Республикалари фуқаролари икки мамлакат ҳудудида битимда кўрсатилган тегишли ўтиш ҳужжатлари билан визасиз (30 кунгача) бўлишлари мумкин.






