АсосийJinoyat

Cпорт мактаби мураббийи бир йигитни уриб ўлдириб қўйди

'Cпорт мактаби мураббийи бир йигитни уриб ўлдириб қўйди'ning rasmi

Кегейли туманида cпорт мураббийи тан жароҳати етказиб, ўзганинг умрига завол бўлди.

"19 март куни соат 14.00ларда А.Мамбетназаров кўчаси 25-уйда яшовчи, 1-сонли спорт мактаби мураббийи, 1996 йилда туғилган М.А. Актуба ОФЙ ҳудудида ўзаро жанжал оқибатида 1992 йилда туғилган Р.И.ни танасининг турли жойларига уриб-тепиб жароҳат етказган", - дейилган ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси берган хабарда.

Натижада Р.И касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган. М.А қўлга олинган.

    Бошқа янгиликлар