АсосийDunyo

АҚШда қирувчи самолёт аҳоли яшовчи ҳудудда ҳалокатга учради (ФОТО)

АҚШнинг Калифорния штатидаги аҳоли яшовчи Империал округида АҚШ харбий-ҳаво кучларининг Harrier AV8B қирувчи самолёти ҳалокатга учради, дея хабар беради Газета.ру нашри.

Ҳукуматнинг хабар беришича, самолёт маҳаллий вақт билан 16:20 да қулаган.

Учувчи катапульта ёрдамида омон қолди, уни шифохоналарнинг бирига етказилган. Қурбонлар ва жароҳатланганлар ҳақида хабар келиб тушмаган. Ҳалокат сабабларини ўрганиш мақсадида тергов ишлари олиб борилмоқда. 

    Бошқа янгиликлар