АсосийJamiyat

Самарқанд аэропорти халқаро сифат сертификатини олди

Самарқанд халқаро аэропортига ISO 9001:2008 халқаро сифат стандартини тасдиқловчи сертификат берилди. Бу ҳақда Самарқанд вилоят ҳокимлиги расмий сайти хабар бермоқда. 

Таъкидлаш лозимки, Самарқанд халқаро аэропорти мазкур стандартга менежмент тизимини 2010 йилда жорий қилган. Сертификатнинг топширилиши, аэропортнинг мижозларга хизмат кўрсатиш бўйича сифат даражасини оширишни давом эттираётганининг тасдиғидир.

Эслатиб ўтамиз, мазкур сертификат жаҳоннинг 58 мамлакати томонидан тан олинади ва Самарқанд аэропортига самолётлар ҳамда йўловчиларга кўрсатиладиган хизматлар сифатининг халқаро эътирофини таъминлайди.

    Бошқа янгиликлар