1

АКТ вазири РФ Алоқа ва оммавий коммуникациялар вазири ўринбосари Алексей Волин билан учрашди

СИЁСАТ 23.03.2018, 14:17
АКТ вазири РФ Алоқа ва оммавий коммуникациялар вазири ўринбосари Алексей Волин билан учрашди

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Азим Аҳмадхўжаев Россия Федерацияси Алоқа ва оммавий коммуникациялар вазири ўринбосари Алексей Волин билан учрашди. Унда, шунингдек, РФнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Владимир Тюрденев ҳамда РФ Президенти бошқармасининг жамоатчилик билан алоқалар бўйича маслаҳатчиси Дмитрий Фатихов ҳам иштирок этди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар бермоқда.

Учрашув давомида икки мамлакатнинг ахборот-технологиялари соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди. Хусусан, томонлар рақамли иқтисодиёт, АКТ мутахассисларини тайёрлаш, технопаркларни ривожлантириш, жамоатчилик билан алоқалар бўйича мутахассислар малакасини ошириш, почта алоқасини ривожлантириш, рақамли телевидениени ривожлантириш ва бошқа муҳим йўналишларни кўриб чиқишди.

Музокаралар якунида мамлакатлар ўзаро ҳамкорликка қизиқиш билдиришди. Барча кўтарилган масалалар ва қисқа муддатда икки томоннинг ишчи гуруҳларини шакллантириш бўйича келишувга эришилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1