1

Фабиан Кусто бувасининг рекордини янгиламоқчи

ДУНЁ 05.06.2014, 16:42
Фабиан Кусто бувасининг рекордини янгиламоқчи

Машҳур океанолог Жак Ив Кустонинг набираси Фабиан Кусто июнь ойининг сўнгги кунигача сув остида ўтказмоқчи.

CNN телеканалининг хабарига кўра, Флорида яқинида жойлашган “Аквариус” сув ости лабораторияси бир ой давомида Фабиан учун уйга айланади.

Фабиан Кусто ва уларнинг жамоаси иқлим ўзгариши ва ифлосланишнинг океан ҳаётига таъсирини ўрганишади. Тадқиқот 31 кун давом этиши муносабати билан операция “Misson 31” деб номланди. 

Ушбу тадқиқотнинг ўтказилиши Жак Ив Кустонинг 30 кун давом этган тадқиқотининг 50 йиллигига тўғри келди. 

Агарда Фабиан Кусто ўзининг тадқиқотини муваффақиятли якунласа, “Misson 31” тарихдаги энг узоқ давом этган сув ости тадқиқотига айланади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1