“Севол” ҳалокати қурбонлари сони 289 нафарга етди

ДУНЁ 06.06.2014, 10:39
“Севол” ҳалокати қурбонлари сони 289 нафарга етди

Бугун яна бир йўловчининг жасади топилганидан сўнг, “Севол” ҳалокат қурбонлари сони 289 нафарга етди, дея хабар беради ИТАР-ТАСС.

44 ёшли эркак кишининг жасади чўккан кема ҳуддудидан 35 км узоқликда топилди. Тахминларга кўра, жасадни сув оқими кемадан олиб чиққан. Маълум бўлишича, киши турмуш ўртоғи ва икки ўғли билан оролга дам олиш учун йўл олган эди. Афсуски, фожеада фақатгина унинг 7 ёшли ўғли омон қолди. 

Ҳозирги кунга келиб, 15 нафар йўловчи бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда. Ноқулай об-ҳаво шароити туфайли бир неча кунга тўхтатилган қидирув-қутқарув ишлар қайта бошланди.

Ҳукумат ҳозирда 40 метр чуқурликдаги кемани икки кран ёрдамида кўтариш масаласини кўриб чиқишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бортда 476 киши бўлган "Севол" йўловчи кемаси 16 апрел куни ҳалокатга учраган. Улардан 325 нафари Чежудо оролига саёҳатга отланган мактаб ўқувчилар эди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1