АсосийJamiyat

“Бухоро” аэропорти МДҲ давлатлари орасида энг яхшиси деб тан олинди

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиокомпаниясининг “Бухоро” аэропорти МДҲ давлатлари аэропортлари орасида тез суратларда ривожланаётган аэропорт сифатида тан олинди. Ушбу аэропорт ҳар йили юздан беш минггача йўловчиларга хизмат қилади. Фуқаро авиацияси “Аэропорт” Ассоциациясининг турли номинацияларида ғолибликни қўлга киритган аэропортларни навбатдаги тақдирлаш маросими Москва шаҳрида бўлиб ўтди ва ушбу тадбирда “Бухоро” аэропортига диплом топширилди.

“Бухоро” аэропорти бу конкурсда олтинчи маротаба қатнашаяпти. У бир неча бор турли номинацияларда ғолибликни қўлга киритган.

Диплом билан бирга Санкт-Петербургнинг “Русский Регистр” сетификатлаш органи томонидан “Бухоро” халқаро аэропорти сифатли менежмент дастури талабларига жавоб бериши ҳақидаги сертификатни қўлга киритди. Бу ҳақда Ўзбекистон ҳаво йўллари расмий сайти хабар беради.
 

    Бошқа янгиликлар