АсосийJamiyat

Ўзбекистонда онаси ва укасини ваҳшиёна ўлдирган йигит қўлга олинди (видео)

'Ўзбекистонда онаси ва укасини ваҳшиёна ўлдирган йигит қўлга олинди (видео)'ning rasmi

Турмушидан ажраб, икки нафар ўғил фарзандини бир ўзи вояга етказаётган Гулнора Тўраева уйида фоҳишахона очиб, осон пул топиш йўлини танлайди. Шу боис тўнғич ўғли Оғабек билан ораларида тез-тез келишмовчиликлар юзага келади, дея хабар беради UzNews.

Шундан келишмовчиликларнинг бирида Оғабек онасининг бошига музлатгич остида турган ғишт билан етти маротаба уради. Бу ҳам етмагандай, волидасини рўмол билан бўғиб ўлдиради.

Оғабек қилган жиноятини яшириш мақсадида яна бир қотилликка қўл уради. Воқеа шоҳиди бўлган укаси 5 яшар Азизбекни ҳам бўғиб ўлдириб, жомадонга жойлайди ва ертўлага яшириб қўяди.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«O'zbekiston 24» телеканали лавҳасида воқеа қаeрда содир бўлганига аниқлик киритилмаган.


Бошқа янгиликлар