27 март куни Ўзбекистон терма жамоаси Касабланкада Марокаш билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.
Шу кунга қадар мазкур баҳс соат 01:00да бошланиши ҳақида хабарлар чиққанди. Бироқ ушбу ўйин Тошкент вақти билан соат 23:55да старт олади. Бунга Европанинг ёзги вақтга ўтгани сабаб бўлди, дея хабар берди Сhampionat.asia. нашри.
Демак, сешанба куни тунда соат 23:55дан бошлаб Марокаш - Ўзбекистон учрашувини СПОРТ телеканалида томоша қилинг.






