1

Антонио Бандерас ва Мелани Гриффит ажралишмоқда

ШОУ-БИЗНЕС 07.06.2014, 13:58
Антонио Бандерас ва Мелани Гриффит ажралишмоқда

Голливуд актери Антонио Бандерос ва Мелани Гриффит ажралишга қарор қилишди. Улар 18 йиллик турмушдан сўнг ушбу қарорга келишди. 

“РИА Новости” хабар беришича, ажралиш фикри 56 ёшли актриса Мелани Гриффитдан чиққан. У ушбу қарорга “чидаб бўлмас тушунмовчилик”ларни сабаб қилиб кўрсатди. Гриффит сентябр ойида 18 ёшга тўладиган Стелла исмли фарзандлари тарбиясида қолиши ҳуқуқини ва 53 ёшли Антонио Бандерасдан алимент беришини талаб қилмоқда. 

Ушбу ажралиш машхур актёр Антонио Бандерас учун иккичиси, Гриффит учун тўртинчиси. Жуфтлик ҳозирча ажралиш юзасидан расмий шарҳ беришмади.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1