АсосийJamiyat

Ҳ​ожатхонага тушиб кетган қимматбаҳо телефонни оламан деб, икки киши вафот этди

'Ҳ​ожатхонага тушиб кетган қимматбаҳо телефонни оламан деб, икки киши вафот этди'ning rasmi

25 март куни соат 22.00ларда Наманган вилоятининг Поп тумани Ойбек МФЙ Бобур кўчасида яшаган Б.Раҳматовнинг телефони ҳовлисида жойлашган ҳожатхонасига тушиб кетган.

У телефонини олиш мақсадида қўшниси Э.Ниязовни ёрдамга чақириб, арқон ёрдамида ҳожатхона ичига тушган ва ҳушини йўқотган. Э.Ниязов уни қутқариш мақсадида ҳожатхона ичига тушиб, ўзи ҳам ҳушини йўқотган. Шундан сўнг Б.Раҳматовнинг отаси Ҳ.Раҳматов уларни қутқариш учун ҳожатхонага тушган вақтида у ҳам ис газидан заҳарланган. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар қилади.

Улар ФВВ вилоят бошқармаси ходимлари томонидан чуқурдан олиб чиқилганларида Э.Ниязов ва Б.Раҳматов захарланиб воқеа жойида ҳалок бўлганлари аниқланган. Ҳ.Раҳматов эса касалхонага ётқизилган.

    Бошқа янгиликлар