«Сувсоз» корхонасининг маълум қилишича, бу баҳор-ёз мавсумига тайёргарлик ва таъмирлаш профилактика ишлари бошланиши билан боғлиқ режали асосда Тошкент шаҳрининг Олмазор ва Шайхонтоҳур туманларида 28–30 март кунлари совуқ сув босими камаяди ва бир муддатга ўчирилади.
Ишлар 28 март соат 9:00 дан 30 март соат 9:00 гача олиб борилади.
Сув ўчирилиши ва босим пасайишининг маҳаллалар ва даҳалар бўйича графиги билан корхона сайтида танишиш мумкин.
Сув ўчирилади:
Олмазор тумани: Чустий маҳалласи Б-1 массив, Алишер Навоий маҳалласи Б-3 массив, Беруний майдони маҳалласи, Хончорбоғ, Алоқа, Форобий, Чимбой-2, Қорасарой, Гузарбоши, Қўштут, Аллон, Эски шаҳар, Қумлоқ, Ҳофиз Кўҳакий, Абу Бакир, Истиқлол маҳаллалари, Абдулла Қодирий кўчаси — Себзор кўчасидан Форобий, Чиғатой дарвоза, Мирзо Ғолиб кўчаларигача, Беруний, Талабалар шаҳарчаси.
Шайхонтоҳур тумани: Ц-26, 27, 28, Гулобод, Боғкўча, Сархумдон, Қоратош, Чақар, Чорсу, Янги Камолон, Ҳувайдо, Гулбозор, Сузукота, Исламобод, Оқлон, Шофайз, Янгишаҳар, Обиназир, Кўҳота, Ўзбекистон, Тахтапул, Катта ҳовуз, 1-сонли болалар юқумли касалликлар шифохонаси, Навоий кўчасидан — Самарқанд Дарвоза, Термиз кўчаларигача, Тошкент давлат цирки, Чорсу бозори, ЖАР спорт мажмуаси, Аброр Ҳидоятов театри, Миллий академик драма театри.
Сув босими пасайтирилади
Олмазор тумани: Бобожонов кўчаси, Нодира.
Шайхонтоҳур тумани: Ц-15, Бешёғоч массиви, Кўҳота махалласи, 3-туман қозонхонаси.
Учтепа тумани: 5-туман қозонхонаси, Шайхзода кўчаси, Фарҳод, Қурилиш, Лутфий кўчаси — Фарҳод кўчаси, Хирмонтепа кўчаси, Ширин кўчаси.






