АсосийSport

Самбочиларимиз Россияда шоҳсупага кўтарилди

'Самбочиларимиз Россияда шоҳсупага кўтарилди'ning rasmi

Россия пойтахти Москва шаҳрида эркаклар ва аёллар ўртасида самбо бўйича халқаро турнирда Ўзбекистон терма жамоаси 1 кумуш ва 4 бронза медалга сазовор бўлди.

Турнирда вазни 90 килограммгача бўлган ҳамюртимиз Илҳомжон Носиров жанговар самбо бўйича ўтган беллашувларнинг финалига қадар барча жангларда ғалаба қозониб, кумуш медалга сазовор бўлган бўлса, ушбу йўналишда Улуғбек Ҳакимов бронза медаль билан тақдирланди.

Шунингдек, турнирда М.Шукуров, А.Раҳматуллаев ва аёллар ўртасида Н.Гулова терма жамоамизга бронза медаль келтирди.

    Бошқа янгиликлар