1

Париждаги кўприк саёҳлар томонидан осиб кетилган қулфларнинг оғирлиги туфайли қулаб тушди

ДУНЁ 09.06.2014, 16:05
Париждаги кўприк саёҳлар томонидан осиб кетилган қулфларнинг оғирлиги туфайли қулаб тушди

Париждаги машхур Санъат кўприги кўприк олдидаги панжараларга осиб кетиладиган турли ранг ва кўринишдаги қулфлари билан машхур. Бу ерга келган сайёҳнинг ҳар бири “муҳаббат қулфи”ни осиб кетишлари одат тусига кирган. Баъзилар эса ўз исмлари акс эттирилган қулфларни осишади.

Бугун Санъат кўпригидаги металл панжара қулфларнинг оғирлигини кўтаролмай қулаб тушди. Бу ҳақда  РИА Новости хабар беради. Панжара кўприкнинг ички қисмига қулагани учун ҳам ҳеч бир сайёҳга зарар етмади. Панжара дарёга қулаган тақдирда эса одамларга зарар етиши ҳам мумкин эди. Кўприк устидаги сайёҳлар зудлик билан эвакуация қилинди.


 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1