1

Ёш болали келинлар ишдан эрта кетса бўладими?

САВОЛ-ЖАВОБ 28.03.2018, 10:57
Ёш болали келинлар ишдан эрта кетса бўладими?

— Ёш боласи бор аёлларнинг ишдан эрта кетишига рухсат бериладими? Агар эрта кетса, ушбу соатлар ойлик маошида чегириб қолинмайдими?

Маҳфуза Ботирова, Сирдарё вилояти


Э.МУҲИТДИНОВ, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари:

— Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг116-моддасида айрим тоифадаги ходимлар учун уларнинг ёши, соғлиғининг ҳолати, меҳнатнинг шартлари, меҳнат вазифаларининг ўзига хос хусусиятлари ва ўзга ҳолатларни инобатга олиб, меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар, шунингдек меҳнат шартномаси шартларига биноан меҳнатга тўланадиган ҳақни камайтирмасдан, иш вақтининг қисқартирилган муддати белгиланади.

Меҳнат кодексининг 228-1-моддаси талабларига кўра, иш вақтининг қисқартирилган муддати қуйидагилар учун белгиланади:

уч ёшга тўлмаган болалари бор, бюджет ҳисобидан молиявий жиҳатдан таъминланадиган муассасалар ва ташкилотларда ишлаётган аёллар.

Уч ёшга тўлмаган болалари бор, бюджет ҳисобидан молиявий жиҳатдан таъминланадиган ташкилотлар ва муассасаларда ишлаётган аёлларнинг иш вақтининг қисқартирилган муддатига бўлган ҳуқуқи уч ёшга тўлмаган болалари бор, бюджет ҳисобидан молиявий жиҳатдан таъминланадиган муассасалар ва ташкилотларда ишлаётган аёлларга иш вақтининг ҳафтасига ўттиз беш соатдан ошмайдиган қисқартирилган муддати ҳам айни шу моддада белгилаб қўйилган.

Иш вақтининг қисқартирилган муддати чоғида ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган аёллар меҳнатига ҳақ ҳар кунги тўлиқ иш муддати чоғида тегишли тоифадаги ходимлар учун белгиланган миқдорда тўланиши кўрсатиб ўтилган.

Юқоридагиларни инобатга олиб, фуқаролар қонуний манфаатларини тиклаш юзасидан яшаш жойи бўйича шаҳар ёки туман Бандликка кўмаклашиш марказига ёки судга мурожаат этишлар мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1