1

Навоий вилоятида қўмондонлик-штаб ўқув машқи ўтказилмоқда

ЖАМИЯТ 28.03.2018, 11:23
Навоий вилоятида қўмондонлик-штаб ўқув машқи ўтказилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш Давлат тизимининг (ФВДТ) 2018 йил асосий тадбирлар режасига асосан 2018 йилнинг 27 март кунидан бошлаб 29 март кунига қадар Навоий вилоятининг Кармана туманида «Бошқарув органлари, ФВДТнинг қуйи тизимлари билан табиий хусусиятли фавқулодда вазиятлар ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш бўйича ҳаракати» мавзусида қўмондонлик-штаб ўқув машғулоти ўтказилмоқда. Бу ҳақда ФВВ ахборот хизмати хабар берди.

Ўқув машқига ФВДТ ҳудудий қуйи тизими органлари раҳбарлар таркиби ҳамда уларнинг куч ва воситалари, иқтисодиёт объектлари, оммавий ахборот воситалари жалб этилди.

Хабар бериш тизимининг тайёргарлиги ва барқарор ишлашини текшириш, ФВДТ ҳудудий қуйи тизими органларининг фавқулодда вазиятларда функционал вазифаларини бажариш йўналишларини аниқлаштириш, авария-қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган вазифаларни бажаришда моддий-техник таъминот масалаларини ҳал этиш, юзага келган фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этишда ФВДТ хизматларининг ҳамкорликдаги ҳаракатларини кўриб чиқиш ўқув машқининг асосий мақсади этиб белгиланди.

Ўқув машғулотининг биринчи кунида бир қатор тактик-махсус ўқув машқлари ўтказилиб, уларнинг таркибида Фуқаро муҳофазаси кунлари ташкил этилди. Айни тадбирларда фавқулодда вазиятларда хабар бериш, улар содир бўлганда бирламчи вазифаларни амалга ошириш, фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этишга ихтисослашган механизациялаштирилган отрядларнинг фавқулодда вазиятларда ҳаракатланишга шайлиги синовдан ўтказилди.

Қўмондонлик-штаб ўқув машқи 29 мартга қадар давом этади.



Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1