«Human Rights Watch» халқаро нодавлат ташкилотининг Марказий Осиё бўйича тадқиқотчиси С.Свердлов мамлакатимизга қилган ташрифи доирасида Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциациясига ташриф буюрди.

Ташрифдан асосий мақсад «Human Rights Watch» халқаро нодавлат ташкилотининг Ўзбекистондаги оммавий ахборот воситалари ва сўз эркинлиги ҳақида чоп этишга тайёрланган мақоланинг муҳокамасидан иборат бўлиб, ташриф давомида делегация яна юртимиздаги нодавлат телестанциялар фаолияти билан ҳам танишди. С.Свердлов ЎзЭОАВМА даги ижтимоий аҳамиятга эга таҳлилий, танқидий материаллар, ахборот дастурлари билан ҳам танишиб, юртимизда бу соҳада рўй бераётган янгиликлар ва ўзгаришларнинг гувоҳи бўлди.








