АсосийJinoyat

Фарғонада аёл никоҳсиз эрига пичоқ урди

'Фарғонада аёл никоҳсиз эрига пичоқ урди'ning rasmi

Фарғона вилоятининг Данғара туманида 26 март куни соат 02.00 ларда, Олахамак қишлоғида яшовчи, уй бекаси, 1980 йилда туғилган Н.Сайдалиева уйида ўзаро жанжал оқибатида маст ҳолда бўлган бирга яшовчи расмий никоҳсиз турмуш ўртоғи, 1973 йилда туғилган Л.Полосковнинг қорнига пичоқ билан уриб жароҳат етказган. Натижада Л.Полосков касалхонага ётқизилган.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Н.Сайдалиева ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


    Бошқа янгиликлар