Шу йилнинг 19-21 июн кунлари пойтахтдаги Наврўз саройида 10-халқаро гўзаллик саноатига ихтисослашган BEAUTYEXPO UZBEKISTAN 2014 ҳамда Халқаро она ва бола KinderExpo2014 кўргазмаси бўлиб ўтади. Ушбу тадбир доирасида семинарлар ва маҳорат дарслари, соч турмаклаш шоулари ўтказилади. Тадбир EXPO POSITION кўмагида Ўзбекистон сартарошлар уюшмаси томонидан ташкиллаштирилмоқда. Кўргазмада Англия, Греция, Исроил, Ҳиндистон, Иордания, Испания, Италия, Корея, Латвия, Ливан, Марокко, БАА, Польша, Россия, Туркия, Франция, Чехия каби дунёнинг 18 давлатидан 55 дан ортиқ компаниялар ўз маҳсулотлари билан иштирок этишади, дея хабар беришди тадбир ташкилотчилари.





