Бутунжаҳон бокс сериясининг саккизинчи мавсумида иштирок этаётган "Uzbek Tigers" гуруҳдаги сўнгги иккита учрашувини венесуэлалик рақибларига қарши ўтказади.
Olamsport.com сайти маълум қилишича, жамоалар ўртасидаги ҳар иккала тўқнашув ҳам бир кунда Ўзбекистонда бўлиб ўтади. Жангларга Термиз шаҳри мезбонлик қилади. 7 апрель куни ташкил қилинадиган жанг оқшомида мухлислар 10 та жанг гувоҳига айланадилар. Ўша куни С1 ва С2 жамоалари рингда тўқнаш келадилар.
Баҳсларда иштирок этадиган боксчиларимиз рўйхати яқин вақтлар ичида маълум қилинади.






