АсосийJamiyat

Ўзбекистонда архив иши ривожида янги босқич бошланди

Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фондининг нодавлат қисмини ривожлантиришга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Ўзархив” агентлиги томонидан ташкил этилди. “Ўзархив” агентлиги бош директори А.Абдуллаев 2010 йил 15 июнда қабул қилинган “Архив иши тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни мамлакатимиз архив муассасалари фаолиятини сезиларли даражада яхшилаш имконини бераётганини таъкидлади. Айни пайтда мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган еттита архивда нодавлат ташкилотлари, муассасалари ва корхоналарининг ҳужжатлари сақланмоқда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 30 октябрда қабул қилинган “Архив иши бўйича меъёрий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори архивлар фаолиятини такомиллаштиришга хизмат қилмоқда. Ушбу қарорга мувофиқ, жисмоний ва юридик шахслар ўз ҳужжатларини сақлаш учун кутубхоналар, музей ва давлат архивларига топшириши мумкин. “Ўзархив” агентлиги маълумотларига кўра, Миллий архив фондининг нодавлат қисмини такомиллаштириш ишлари давом эттирилмоқда. Архивлар қимматли маълумотларни ўз ичига олган янги фонд ва ҳужжатлар билан тўлдирилмоқда, дея хабар беради Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги расмий сайти.

    Бошқа янгиликлар