АсосийIqtisodiyot

Импорт ўрнини босувчи навбатдаги истиқболли лойиҳа Жиззахда амалга оширилади

'Импорт ўрнини босувчи навбатдаги истиқболли лойиҳа Жиззахда амалга оширилади'ning rasmi

Ички бозорни тўғридан-тўғри импорт ўрнини босувчи арзон ва сифатли синтетик маҳсулот билан таъминлаш мақсадида Жиззах шаҳрида жойлашган “ZAAMIN TEX DIOR” қўшма корхонаси томонидан синтетик мато ишлаб чиқариш бўйича янги лойиҳа амалга оширилиши белгиланди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

“Ўзсаноатқурилишбанк”нинг кредит маблағлари асосида амалга ошириладиган жами 11 млн. АҚШ доллари миқдоридаги ушбу лойиҳанинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 5 800 тонна сифатли маҳсулотни ташкил этади.

Банкнинг 2,4 млн. АҚШ доллари миқдоридаги молиявий кўмаги ёрдамида ишлаб чиқариладиган тайёр маҳсулотнинг 6 млн. АҚШ доллари миқдоридаги қисми хорижга экспорт қилинади.

Ушбу лойиҳани амалга ошириш учун Хитой давлатининг халқаро миқёсдаги компанияларидан бири бўлган “Shandong Zhongtian Science and Technology Engineering co. Ltd”дан энг замонавий асбоб-ускуналар олиб келинади.

“ZAAMIN TEX DIOR” МЧЖнинг мазкур лойиҳаси ишга тушгач, 14 млн. АҚШ долларлик импорт ҳажми қисқартирилади ва ички бозорнинг импорт ўрнини босувчи арзон ва сифатли синтетик мато билан таъминланиши янада яхшиланади.

Энг муҳими, мамлакатимизга Хитой давлатидан 6 миллион АҚШ доллари миқдорида хорижий инвестиция жалб қилинади. Шунингдек, корхона 300 та янги иш ўрни яратиб, ёш йигит-қизларни иш билан таъминлашга ҳам ўз ҳиссасини қўшади.

    Бошқа янгиликлар