Америкалик боксчи Деонтей Уайлдер жанг пайтида рақибини рингда ўлдириш нияти борлигини билдирди. Бу ҳақда Gazeta.ru нашри ёзмоқда.
“Хизмат рўйхатимда марҳумнинг исми шарифи бўлишини истайман. Биз мана шу ҳолатгача боришга имзо чекканмиз”, – деди боксчи.
4 март куни Уайлдер супероғирлик вазнида (91) жаҳон чемпионлиши учун кечган жангда кубалик рақиби Луис Ортисни техник нокаутга учратганди.







