1

​Маст ҳолдаги жиноятчи ўғирланган уловни бетон тўсиққа урди

ЖИНОЯТ 31.03.2018, 14:13
​Маст ҳолдаги жиноятчи ўғирланган уловни бетон тўсиққа урди

Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида маст ҳолдаги жиноятчи ўғирланган уловни бетон тўсиққа урди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Маълум бўлишича, 29 март куни соат 01.00ларда, Истиқбол кўчаси 42-уйда яшовчи, муқаддам судланган, 1988 йилда туғилган Ғ.Худойқулов маст ҳолда қаровсиз қолдирилган И.Турдиевга тегишли “Нексия” русумли автомашинасини ҳайдаб қочган.

Олиб борилган қидирув ишлари натижасида автомашина Бекобод шаҳар Буюк ипак йўли кўчасидан бетон тўсиққа урилган ҳолда топилган. Ғ.Худойқулов қўлга олинган.


Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1