Бухорода хонадонни ўмармоқчи бўлган шахслар қўлга тушди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
"28 март куни соат 08.00ларда, номаълум шахслар С.Фозилованинг уйига очиқ қолган даровозаси орқали кириб, хонасидан пуллари ва заргарлик буюмларини ўғирлаб кетган. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни муқаддам судланганлар, Когон шаҳар Ҳ.Дўстлиги кўчаси 3-уй 15-хонада яшовчи, 1983 йилда туғилган Д.Джумабоев ва Хива кўчаси 14-уй 8-хонада яшовчи, 1993 йилда туғилган Н.Ахмедовлар содир этганликлари аниқланиб қўлга олинган", - дейилган хабарда.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.






