1

“Cobalt” олиш орзуси ёки уч йиллик ишончнома 11 минг АҚШ долларига тушди

ЖИНОЯТ 31.03.2018, 15:46
“Cobalt” олиш орзуси ёки уч йиллик ишончнома 11 минг АҚШ долларига тушди

Зоминлик Усмон Мираҳмедов Жиззах шаҳридаги Обод маҳалласида истиқомат қилувчи яқин тиниши Меҳрибон Хушнудхонова ҳамда унинг укаси Темиржонга ишонган эди.

...Бир куни У.Мираҳмедов автомашина сотиб олиш ниятида юрганини М.Хушнудхоновага айтади. М.Хушнудхонова эса унинг мушкули осон бўлгани – укаси Т.Хушнудхоновда “Cobalt” автомашинаси борлиги, ўзи орага тушиб уловни арзонроққа олиб беришни ваъда қилади.

Шундан сўнг ишлар юришиб кетади. У.Мираҳмедов сармоясини бир жойга тўплайди. Келишувга кўра, автомашина 18 минг долларга нархланиб, олувчига уч йиллик ишончнома қилиб берилади.

У.Мираҳмедовнинг қувончи бир ой давом этди. Кутилмаганда Т.Хушнудхонов атомашинани қайтариб олиб, бошқа харидорга сотиб юборади. Лекин У.Мираҳмедовнинг олдиндан берган 11 минг доллари қайтариб берилмайди.

ЎзА хабарига кўра, Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси мазкур ҳолат юзасидан тергов-суриштирув ишлари олиб бормоқда.

Материалда келтирилган исм-фамилиялар ўзгартирилган, тўғри келган ҳар қандай ўхшашлик тасодиф саналади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1