Тошкент музейида Ўзбекистон халқ артисти, давлат ва халқаро мукофотлар лауреати, давлат арбоби, композитор, дирижёр, педагог Мухтор Ашрафийнинг (1912-1975 йиллар) 102 йиллиги муносабати билан унинг ижод йўлига бағишланган фильм премераси бўлиб ўтди.
"Кинопром" студиясиджа суратга олинган фильмга Марина Саркисян режиссёрлик қилган. Бу ҳақда www.kultura.uz сайти хабар беради.
Мухтор Ашрафий қатор ажойиб қўшиқлари ибилан ўзбек классикаси олтин фондига ўзининг улкан ҳиссасини қўшган. "Дилором", "Бахт водийси", "Шоир қалби" опералари, "Муҳаббат тумори", "Темур Малик", "Муҳаббат ва қилич" каби балетлар шулар жумласидандир.





