1

​Сурхондарёда кўчат ўғрилари қўлга тушди

ЖИНОЯТ 02.04.2018, 12:01
​Сурхондарёда кўчат ўғрилари қўлга тушди

Сурхондарё вилоятидаги Angor Golden Fruits агрофирмасида кўчат экиш мавсумида кўчат ўғрилари қўлга тушди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Фирманинг Ангор туманидаги Каттақум маҳалласи ҳудудида жойлашган боғдорчилик даласига экилган ўрик, олхўри, бодом дарахти кўчатлари раҳбарлар назарида камайиб кетаётгандек бўлиб туюлади. Қоровулдан сўраб-суриштирса у пинагини ҳам бузмай, эгнини қисиб, раҳбарлар кўзига тик қараб тураверади.

Шундан сўнг санаб кўришса, ўн кун деганда даладан 23 миллион 250 минг сўмлик 930 дона кўчат ўмариб кетилгани маълум бўлади. Кўчат ўғрисини топиш илинжида ички ишлар идорасига мурожаат этган агрофирма мутасаддилари беихтиёр ёқа ушлаб қолди. Чунки, ўғриликни фирманинг дала қоровули 32 ёшдаги Эгрибой Қобилов (исм-шарифлар ўзгартирилган) ва муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган 44 ёшдаги фермер Шолли Жўллиев содир этгани аниқланиб, ашёвий далил олинди. Яхши ният билан экилган кўчатларни ўмарган ҳамтавоқларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноий иш қўзғатилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1