6-7 апрель кунлари пойтахтимизда ўзбек жанг санъати бўйича биринчи халқаро турнир бўлиб ўтади. Бу ҳақда Оламспорт нашри хабар бермоқда.
Аслида бу мусобақа шу кунгача икки бор Жанубий Кореянинг Чэнду мэриясида ўтказилган эди. Лекин Тошкент шаҳри илк бор халқаро турнирга мезбонлик қилади.
Томошабинлар икки кун давомида пойтахтимиздаги “Ўзбекистон” спорт мажмуасида ўзбек жанг санъати усталарининг маҳоратидан баҳраманд бўлишади.
Халқаро мусобақада юртимиз спортчиларидан ташқари Россия, Жанубий Корея ҳамда Марказий Осиё давлатларидан ҳам жанг санъати вакиллари иштирок этишади. Халқаро турнирга Бутунжаҳон миллий жанг санъати федерацияси бош котиби ҳамда Жанубий Кореянинг Чэнду шаҳри ҳокимлигидан ҳам меҳмонларнинг ташрифи кутиляпти.
Мусобақадан ташқари хорижлик меҳмонлар қадим ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳрини ҳам зиёрат қилишади.






