1

Тошкентда сохта “ҳуқуқшунос” фирибгар ушланди

ЖИНОЯТ 03.04.2018, 22:43
Тошкентда сохта “ҳуқуқшунос” фирибгар ушланди

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида Тикув машиналарини олиб беришини ва олий ўқув юртига киритиб қўйишини ваъда берган сохта “ҳуқуқшунос” фирибгар кирдикорлари ошкор этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

"2 апрель куни ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, 2017 йил 10 август куни соат 15.30ларда, Қашқадарё вилояти, Қамаши тумани Чароғон кўчаси 15-уйда яшовчи, 1972 йилда туғилган Б.Ибрагимов Марказ 4-даҳада жойлашган “Бухоро” қаҳвахонасида 1974 йилда туғилган Н.Шоалиевага ўзини ҳуқуқни мухофаза қилувчи органларда ишлашини айтиб, унга Хитой Халқ Республикасидан арзон нархда тикув машиналарини олиб келиб беришини ва унинг танишини Тошкент педиатрия тиббиёт институтига ўқишга киритиб қўйишини ваъда қилиб алдаш йўли билан ишончига кириб, ундан 4 минг АҚШ долларини олиб, берган ваъдасини бажармай пулларни ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборганлиги маълум бўлган", - деб қайд этилган хабарда.

Натижада Б.Ибрагимов ушланган. Ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1