АсосийDunyo

Иордания шаҳзодаси БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари этиб тайинланди

БМТнинг олий ассамблеяси Иордания шаҳзодаси Зеид аль-Хуссейнни инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари этиб тайинлади. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар бермоқда. 

Аввалроқ, БМТ бош котиби Пан Ги Мун Иордания шаҳзодасини ушбу лавозимга тайинлашга тайёр эканлиги ҳақида маълум қилган эди. 

БМТда Иорданиянинг вакили Зеид аль-Хуссейн инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссар лавозимига расман сентябрь ойидан киришади. У ушбу лавозимда фаолият  юритиб келган жанубий африкалик Нави Пиллэйни алмаштиради. 

“Мен Осиё қитъасидан, мусулмон ва араб дунёсидан тайинланган илк олий комиссар бўламан”, - деди шаҳзода Зеид БМТнинг бош ассамблеясида қилган чиқишида.

Шаҳзода қайд этишича, унинг ушбу лавозимга тайинланиши жаҳон ташкилотини дунёнинг бошқа қисмларидаги каби Осиё қитъасида ҳам инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга тайёр эканлигини билдиради.       

    Бошқа янгиликлар