АсосийDunyo

Тўхтовсиз кулишда давом этган қизалоқ мия жарроҳлиги амалиётидан кейингина тўхтади

Боливия нейрохирурглари болаликдан сабабсиз тўҳтовсиз кулиш касаллигига чалинган қизалоқни даволашга муваффақ бўлишди. Бу ҳақда glunews сайти хабар беради. 

 “Атрофдагилар уни руҳий ҳаста, ақли заиф деб ҳам масҳаралашарди” – дейди қизалоқнинг яқинларидан бири. Тамография орқали шифокорлар қизалоқ миясидаги чакка қисмида ўсимта – гамартома борлигини аниқлашди.

Қизалоқнинг сабабсиз кулишига ана шу гамартома сабаб бўлаётгани тасдиқланди. Жарроҳлик йўли билан гамартома олиб ташлангач, қизалоқ сабабсиз кулмайдиган бўлди, айни дамда унинг бошқа тенгдошларидан фарқи йўқ. 

    Бошқа янгиликлар