Термиз шаҳрида Бутунжаҳон бокс серияси доирасида навбатдаги жанг оқшоми ташкил қилинди.
Унда юртимиз шарафини ҳимоя қилувчи "Uzbek Tigers" жамоаси Венесуэланинг "Venesuela Caciques" боксчиларига қарши жанг ўтказди.
"Алпомиш" спорт мажмуасида бўлиб ўтган жангларда рингга кўтарилган 10 нафар боксчимиздан 9 нафари ғалаба қозона олди. Фақатгина битта жангда спортчимиз имкониятни бой бериб қўйди.
Жангларда қуйидаги натижалар қайд этилди:
С1
-49кг: Нодир Мирзааҳмедов - Луис Поласо (Нодир Мирзааҳмедов тўртинчи раундда ғалаба қозонди)
-56кг: Шаҳобиддин Зоиров - Йоэль Финол 3:0
-64кг: Алиёр Норалиев - Кристиан Паласио 3:0
-75кг: Исроил Мадримов - Клейбер Гонсалес 3:0
-91кг: Санжар Турсунов - Хуан Белло 3:0
С2
-52кг: Жасурбек Латипов - Хесус Рохас (Жасурбек Латипов учинчи раундда ғалаба қозонди)
-60кг: Шунқор Абдурасулов - Луис Кабрера 2:1
-69кг: Маҳмуд Ғоипов - Габриэль Маэстре 0:3
-81кг: Бектемир Мелиқўзиев - Налек Корбаи (Бектемир Мелиқўзиев биринчи раундда ғалаба қозонди)
+91кг: Баҳодир Жалолов - Жордан Эрнандес (Баҳодир Жалолов иккинчи раундда ғалаба қозонди)
Боксчиларимиз очколар сонини 13тага етказиб олишди ва гуруҳда биринчи ўринга кўтарилиб олдилар. Иккинчи ўринни эгаллаб турган "Cuba Domadores" жамоаси ҳисобида 12 очко бор. "Colombia Heroicos" эса 5та жангдан сўнг 7 очкога эга. "Venesuela Caciques"нинг очколари эса 4талигича қолди. Ҳозирча, боксчиларимизнинг плей-офф босқичига йўл олганликлари расман аниқ бўлган. Гуруҳдаги сўнгги учрашув 13 апрель куни Куба ва Колумбия жамоалари ўртасида бўлиб ўтади. Ушбу тўқнашувдан сўнг вакилларимиз гуруҳда нечанчи ўринни эгаллашлари маълум бўлади.