АсосийJinoyat

Андижонда ўқувчи ўқувчини пичоқ уриб ўлдирди

'Андижонда ўқувчи ўқувчини пичоқ уриб ўлдирди'ning rasmi

Андижон шаҳрида ўзаро низо оқибатида ўқувчи ўқувчини пичоқ уриб ўлдирди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

"7 апрель куни соат 11.00ларда ўрта мактабнинг юқори синф ўқувчиси Ш.А. ўзаро жанжал оқибатида ўқувчи М.С.нинг кўкрак қисмига пичоқ билан уриб жароҳат етказган", - дейилган хабарда.

Натижада жароҳатланган ўқувчи касалхонага ётқизилиб кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган.

    Бошқа янгиликлар