Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманида ўзаро келишмовчилик натижасида 23 ёшли эркак никоҳсиз аёлини уриб ўлдирди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Хабарда қайд этилишича, 6 апрель куни соат 03.00ларда Нурафшон МФЙ Хислат кўчаси 34-уйда яшовчи, 1995 йилда туғилган Ш.Мамарасулов маст ҳолда шу уйда ўзаро жанжал оқибатида бирга яшаган расмий никоҳсиз турмуш ўртоғи, 1989 йилда туғилган М.Чориевани танасининг турли жойларига уриб-тепиб жароҳат етказган.
Натижада М.Чориева воқеа жойида вафот этган.Ш.Мамарасулов қўлга олинган.






