Куни кеча Вашингтонда атроф муҳит, океанларни ҳимоя қилиш муаммоларига қаратилган Our Ocean Conference матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Ушбу тадбир ҳисоботчилари сифатида машҳур актер Леонардо ДиКаприо қатнашди. Маросим давомида 39 ёшли актер нутқ сўзлади, дея ёзади Mirror нашри.
Шунингдек, океан муҳитини яхшилашга Леонардо 7 миллион АҚШ долларини жалб қилгани маълум қилди.
Нашрнинг қайд этишича, бу актернинг атроф-муҳитни сақлашга жалб қилган илк маблағи эмас.