АсосийSport

Эртага Самарқандда байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон чемпионати бошланади

'Эртага Самарқандда байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон чемпионати бошланади'ning rasmi

11-15 апрель кунлари Самарқанддаги "Тойлоқ" спорт базасида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтади, дея хабар Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.

Ушбу мавсумда байдарка ва каноэчиларимизни муҳим мусобақалар кутиб турибди. Жумладан, 16-21 май кунлари Венгриянинг Сегед, 23-28 май кунлари эса Германиянинг Дуйсбург шаҳарларида Жаҳон кубогининг навбатдаги босқичлари бўлиб ўтади.

Шунингдек, август ойида терма жамоамиз аъзолари мавсумнинг энг муҳим старти Индонезиядаги XVIII Осиё ўйинларида иштирок этишади. Эртага старт оладиган Ўзбекистон чемпионати эса юқорида санаб ўтилган нуфузли мусобақалар олдидан спортчиларимиз учун тайёргарлик босқичи вазифасини бажариши кўзда тутилган.

    Бошқа янгиликлар