АсосийJamiyat

“Урганч” аэропорти “МДҲ мамлакатлари ичида энг яхшиси” деб топилди

“Урганч” халқаро аэропорти ҳам 2013-йилги иш натижаларига кўра Фуқаро авиацияси “Аэропорт” Ассоциацияси томонидан ўтказилган танловда “МДҲ мамлакатлари ичида йилнинг энг яхши аэропорти” номинацияси бўйича ғолиб бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон ҳаво йўллари расмий сайти хабар бермоқда.

“Урганч” аэропорти йилига 100 мингдан 500 минггача йўловчига хизмат кўрсатадиган аэропортлар ўртасида ўтказилган ушбу нуфузли танловда иккинчи марта иштирок этмоқда. Аэропортнинг барча хизматлари бир тартибда ишлаганлиги натижасида шундай юқори ютуқларга эришиш мумкин бўлди. Эслатиб ўтамиз, яқинда Урганч аэропортида дунё сервис стандартларига жавоб берадиган янги терминал очилди.

    Бошқа янгиликлар