Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон туманида ўзаро жанжал оқибатида почча қайнсинглисини пичоқлаб ўлдирди.
"12 апрель куни соат 13.30ларда, Жарқўрғон тумани Кунчиқиш маҳалласида рўйҳатда туриб, вақтинча Дўстлик маҳалласи Ҳамза кўчаси 25-уй 3-хонада яшовчи, 1957 й.т. Н.Бобомуродов уйида ўзаро жанжал оқибатида қайнсинглиси, 1987 й.т. Ш.Қосимованинг бўйин қисмига пичоқ билан уриб жароҳат етказган", - дейилган Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси томонидан берилган хабарда.
Натижада Ш.Қосимова касалхонага олиб борилган вақтида вафот этган. Н.Бобомуродов қўлга олинган.






