1

Давлат органларига телефон орқали мурожаат қилиш янада осонлашди

ЖАМИЯТ 20.06.2014, 17:12
Давлат органларига телефон орқали мурожаат қилиш янада осонлашди

Эндиликда Ўзбекистонда “Call-center” Ягона интерактив давлат хизматлари портали (8-800-200-1818)га янги қисқа "1060" рақамлари қўшилди.

www.infocom.uz сайтининг хабар беришча, пойтахт ва вилоятда яшовчи фуқаролар ушбу қисқа рақамларга уй телефони ёки уяли алоқа воситасидан ҳам қўнғироқ қилишлари мумкин.

Хизмат бепул, аммо қўнғироқ абонент амал қиладиган тарифга кўра чиқиш қўнғироғи сифатида нархланади.

Эслатиб ўтамиз, фуқаролар "Call-center" ягона интерактив давлат хизматлари порталига қўнғироқ қилиб давлат органларига ўз таклиф ва мулоҳазалари, аризалари билан мурожаат қилишлари мумкин. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1