1

Англия йўлларини картошка пюреси қоплади

ДУНЁ 24.06.2014, 15:26
Англия йўлларини картошка пюреси қоплади

Шимолий Йоркшер шоссесида юк бўлинмасида тез тайёрлашга мўлжалланган картошка пюреси ортилган юк машинаси ағдарилиб кетди, дея хабар беради lenta.ru сайти. 

Ушбу автохалокатни бартараф қилиш ва атрофни тозалаш учун бир неча соат сарфланди. Бунга қадар ушбу шоссега йўналтирилган барча йўллар беркитилди.

Автохалокат чоғида жароҳатланганлар йўқ.  Юк машинасининг нима учун ағдарилиб кетгани ҳақида ҳеч қандай маълумотлар йўқ.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1