1

Зарар билан ишлаётган 6 та авиакорхона модернизация қилинди

ЖАМИЯТ 25.06.2014, 11:19
Зарар билан ишлаётган 6 та авиакорхона модернизация қилинди

Ўзбекистон Республипкаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 июндаги қарори билан “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК негизидаги зарар билан ишлаётган корхоналарнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, авиаташувлар ҳажмини ошириш ва уларнинг молиявий фаолият юритишини таъминлаш мақсадида “йўл хариталари” дастури тасдиқланди.

Дастур доирасида авиатранспорт хизматларини кўрсатувчи корхонларнинг молиявий барқарорлигини ошириш юзасидан бир қатор вазифалар белгиланди. Дастур авиакомпаниянинг 6 та корхонасига нисбатан тадбиқ этилади. Бу ҳақда Uzbekistan Today нашри хабар беради. 

Хусусан, уларга тегишли ишлаб чиқариш майдонларини оптималлаштириш, корхоналарни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш белгиланган.

Шу билан бирга, дастурга авиаташувлар ҳажмини ошириш юзасидан прогноз кўрсаткичлари белгиланган бўлиб, унга кўра дастур доирасида йўловчи юк ҳамдатранзит ташувлар ҳажмини ошириш ҳам назарда тутилган. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1