1

Тошкентда эр 26 ёшли аёлини пичоқлаб, ўлдирди

ЖИНОЯТ 19.04.2018, 17:36
Тошкентда эр 26 ёшли аёлини пичоқлаб, ўлдирди

Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида оилавий низо оқибатида эр ёшгина аёлини пичоқлаб, ўлдирди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

"18 апрель куни соат 12.30ларда, Тузель 3-даҳа 29-уй 32-хонада яшовчи, 1992 й.т. Д.Азизов М.Улуғбек кўчасида жойлашган “Яшнобод тумани ФҲДЁ” биноси олдида оилавий жанжал оқибатида бирга яшаган турмуш ўртоғи, 1993 й.т. О.Азизовани қорин ва кўкрак қисмларига пичоқ билан уриб жароҳат етказган", - дейилган хабарда.

Натижада О.Азизова касалхонага келтирилганида вафот этган. Д.Азизов қўлга олинган.


Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1