Вояга етмаган фуқароларининг МДҲ мамлакатларига чиқиш тартиби эълон қилинди

ЖАМИЯТ 26.06.2014, 13:40
Вояга етмаган фуқароларининг МДҲ мамлакатларига чиқиш тартиби эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси вояга етмаган фуқароларининг МДҲ мамлакатларига чиқиш тартиби эълон қилинди. Бу ҳақда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК расмий сайти хабар бермоқда.

Муваққат Йўриқномага мувофиқ ЎзР 18 ёшга етмаган фуқароларининг МДҲ давлатларига (Россия, Украина, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон) чиқишнинг қуйдаги тартиби белгиланди:

Ўзбекистон Республикасининг 18 ёшга етмаган фуқароси МДҲ давлатларига катталар ҳамроҳлигида чиқиши учун унинг биометрик паспорти бўлиши ва вояга етмаган шахснинг бу биометрик паспортидаги рухсат берувчи ёзувда катта ёшли кузатиб борувчи кўрсатилган бўлиши керак;

 Ўзбекистон Республикасининг 18 ёшга етмаган фуқароси МДҲ давлатларига катталар ҳамроҳлигида чиқиши учун унинг биометрик паспорти ва ота-онаси ёки васийларининг (ҳомийларининг) нотариал тасдиқланган розилиги бўлиши керак. Бунда васийлар (ҳомийлар) биометрик паспорт билан бирга ҳокимнинг васийлик (ҳомийлик) тайинланганлиги ҳақидаги қарорини ҳам тақдим этадилар;

Ўзбекистон Республикасининг 18 ёшга етмаган фуқароси МДҲ давлатларига онаси ҳамроҳлигида чиқиши учун унинг биометрик паспорти ва отасининг нотариал тасдиқланган розилиги бўлиши керак;

 Ўзбекистон Республикасининг 18 ёшга етмаган фуқароси МДҲ давлатларига отаси ҳамроҳлигида чиқиши учун унинг биометрик паспорти ва онасининг нотариал тасдиқланган розилиги бўлиши керак;

 Ўзбекистон Республикасининг 18 ёшга етмаган фуқароси МДҲ давлатларига ҳеч кимнинг кузатувисиз чиқиши учун унинг биометрик паспорти ва ота-онаси ёки васийларининг (ҳомийларининг) “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпаниясига нотариал тасдиқланган розилиги бўлиши керак;

Ўзбекистон Республикасининг 15 дан 18 ёшгача бўлган фуқароси МДҲ давлатларига ҳеч кимнинг кузатувисиз чиқиши учун унинг биометрик паспорти ва ота-онаси ёки васийларининг (ҳомийларининг) вояга етмаган шахснинг мустақил равишда кетиши учун нотариал тасдиқланган розилиги бўлиши керак.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1