1

Фарғона, Марғилон, Қўқон шаҳарлари, Қува, Бешариқ туманларида янги бозорлар барпо этилмоқда

ЖАМИЯТ 26.06.2014, 15:18
Фарғона, Марғилон, Қўқон шаҳарлари, Қува, Бешариқ туманларида янги бозорлар барпо этилмоқда

Давлатимиз раҳбарининг 2011 йил 15 ноябрда қабул қилинган “Фарғона шаҳрининг бош режасини амалга ошириш, 2012-2015 йилларда ижтимоий ва транспорт-коммунал инфратузилмаси объектларини қуриш ва реконструкция қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида вилоят марказида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари жараёнида бозорларни реконструкция қилишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллмий ахборот агентлиги расмий сайти хабар беради.

Фарғона шаҳар марказий деҳқон бозорида олиб борилаётган кенг кўламли қурилиш ва бунёдкорлик ишлари туфайли бозор ва унинг атрофи бутунлай янгича қиёфа касб этмоқда. Бозор ҳудуди кенгайтирилиб, янги савдо расталари, павильонлар, автоуловлар тўхташ жойи ва бошқа хизмат кўрсатиш мажмуалари қурилмоқда. Айниқса, ёпиқ мева павильонида амалга оширилган реконструкция ва таъмирлаш ишларидан сотувчилар ҳам, харидорлар ҳам мамнун.

336 савдо ўрнига эга мажмуада 40 хусусий савдо дўкони, Миллий банкнинг махсус кассаси мавжуд. Бозор ва савдо мажмуалари атрофини таъмирлаш ишларига 400 миллион сўмдан ортиқ маблағ сарфланди. Бозорлар ва савдо мажмуалари фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган бундай кенг кўламли ишлар вилоятнинг барча туманларида уюшқоқлик билан давом этмоқда.

Кейинги йилларда Фарғона, Марғилон, Қўқон шаҳарлари, Қува, Бешариқ туманларида янги бозорлар барпо этилиб, сотувчи ва харидорлар учун барча қулайликлар яратилаяпти. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1