1

Ислом Каримов Фарғона вилоятига ташриф буюрди

ЖАМИЯТ 27.06.2014, 09:57
Ислом Каримов Фарғона вилоятига ташриф буюрди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан танишиш мақсадида 26 июнь куни Фарғона вилоятига келди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Давлатимиз раҳбари халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгашининг 2012 йил 14 декабрь куни бўлиб ўтган навбатдан ташқари сессиясида Фарғонани том маънода гўзал ва бетакрор шаҳарга айлантириш, аҳоли учун муносиб шарт-шароитлар яратиш бўйича қатор вазифаларни белгилаб берган. Ўтган қисқа вақт мобайнида кенг кўламли қурилиш-бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. 

Вилоят марказида минг ўринли Санъат саройи қуриб битказилди. Президентимиз мазкур Санъат саройида томошабинлар учун яратилган қулайликлар билан қизиқди.

Санъат саройига туташ ҳудудда муҳташам спорт кошонаси – Сув спорти мажмуаси бунёд этилган. Президентимиз бу ерда машғулот ўтаётган болалар билан суҳбатлашди. Уларнинг ўқиши, келажакдаги режалари билан қизиқди. 

Фарғона шаҳрининг қиёфаси қисқа муддатда бутунлай ўзгарибди, деди Юртбошимиз.
Мамлакатимизда спортни, хусусан, футболни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Фарғона шаҳрида бунёд этилган 20 минг ўринли стадион мазкур йўналишдаги ишларнинг изчил давомидир. Бу стадион ўзининг ноёб меъморий ва муҳандислик ечими, бетакрор дизайни билан Фарғона кўркига кўрк қўшмоқда. 

Давлатимиз раҳбари ушбу стадионни бориб кўрди. 

Президентимиз стадионда спортчилар, томошабинлар учун қулай шарт-шароит яратиш, ёш спортчилар, хусусан, футболчилар тарбиялашга эътиборни янада кучайтириш зарурлигини таъкидлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1